Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев бугун илк профессионал жангларини ўтказади

Маълумки, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва “Uzbek Tigers”нинг собиқ аъзолари Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги илк жангларини Нью-Йоркда ўтказади.

"The Real Deal Boxing" va "Мир бокса" компаниялари томонидан ташкиллаштирилган бокс кечаси “Kings Theater” аренасида бўлиб ўтади.

Мазкур жангларда 2016 йилги Олимпия ўйинларининг кумуш медаль соҳиби Шаҳрам Ғиёсов аргентиналик Николас Веласкес билан куч синашса, Муроджон Аҳмадалиев бошқа бир аргентиналик боксчи Давид Пазга (4-4-1) қарши рингга кўтарилади.

Жанглар Тошкент вақти билан 11 март куни тонги соат 05:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!