Шарипова “US Open”да иштирок этади
Ads

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова “катта дубулға” туркумига кирувчи “US Open” турнирида иштирок этади.

Ҳамюртимиз АҚШ очиқ чемпионатидаги юришини  саралаш босқичидан бошлайди.

Бу босқичда теннисчимизга жанубий кореялик Чан Су Жон рақиблик қилади. Қайд этиш жоиз, Сабина WТА рейтингида 158-ўринда, рақибаси эса 142-ўринда бормоқда.

Ушбу қарама-қаршилик Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.