Шавкат Рахмоновнинг октагонга қайтиш вақти маълум!

  • 25 сентябрь, 12:08
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Қозоғистонлик ММА устаси Шавкат Рахмонов келаси йил бошида UFC октагонида жанг ўтказмоқчи.

Tecno

"Шавкат жангни келаси йил бошига сўради ва ҳозир рақибини кутяпти. Менимча, унинг қайтишигача дивизионда кўп ўзгаришлар бўлади. Чемпион ҳам, ТОПлар ҳам ўзгариши мумкин. Чунки ноябрда Карлос Пратес ва Леон Эдвардс тўқнашувини эълон қилишган, Шон Брэди ҳам рақиб қидиряпти. Ҳозир бу дивизион жуда қизиқ ҳолатда ва уни кузатиш мароқли. Рахмоновни тезроқ қайтишини хоҳлардим, эҳтимол уни Белал Муҳаммадга қарши кўрамиз".- деди қозоғистонликнинг жамоадоши Фанил Рафиков "Namys Fighting" подкастида.

Эслатиб ўтамиз, Рахмонов сўнгги жангини 2024 йил декабрида ўтказиб, Иан Гаррини ҳакамларнинг қарори билан мағлуб этганди. Шундан сўнг, у тиззасидан жароҳат олиб, титул учун имкониятни Жек Делла Маддаленага бой берган. Ҳозирда Шавкат UFC ярим ўрта вазн рейтингининг учинчи ўрнини эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!