Шахмат: Фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди

4-12 октябр кунлари Ўзбекистон Шахмат федерацияси томонидан Тошкентда “Фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати” старт олди. Ушбу турнирда республикамизнинг барча ҳудудидан 48 нафар ақл идрок эгалари иштирок этмоқда.

фа

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, календар режа бўйича ушбу мусобақа ёз ойида ўтказилиши керак эди. Аммо кўпчилик иштирокчиларнинг илтимосига биноан турнир салқин мавсум яъни куз ойига кўчирилган эди.

фах

Мусобақада электрон соатлардан фойдаланилмоқда. 9 турдан иборат бу баҳс, 12 октябр куни ўз ниҳоясига етади. Совриндорлар қаторида яна 10 га яқин шахматчи мукофотланиши режалаштирилган. Мусобақалар Халқаро шахмат академияси биносида ўтказилмоқда.

фахх

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!