Шайхлар “Барса” сўраган юлдузнинг нархини айтди

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби португалиялик ҳимоячи Жоау Канселуни “Барселона”га бепул қўйиб юбормоқчи эмас.

Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Аввалроқ каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қишда ижарага олинган Канселуни жамоада сақлаб қолишни исташи хабар қилинган эди, аммо “Барселона” футболчини фақат эркин агент сифатида олишга тайёр.

Бироқ бундай сценарий “Ал-Ҳилол”ни қониқтирмайди. Клуб ўз ҳимоячиси учун 15 миллион евро талаб қилмоқда. “Барселона”га ижарага олинганидан кейин Канселу жамоа сафида 12 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 4 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!