“Шерлар” “Челси”нинг трансфер сўровига жавоб бермади

“Астон Вилла” раҳбарияти “Челси”нинг тажрибали ярим ҳимоячи Росс Баркли трансфери бўйича сўровларига жавоб қайтармаяпти.

27 ёшли футболчи “Астон Вилла”да зўр ўйнаётгани боис, “шерлар” Барклини қўйиб юбормоқчи эмас ва шу боис, улар “Челси” билан музокара ўтказишдан бош тортди.

“Астон Вилла” Росс Баркли масаласини мавсум якунлангач, ёзги трансферлар вақтида ҳал қилишни истамоқда. Ўшанда бу футболчи учун бошқа жамоалардан ҳам манфаатли таклифлар бўлади.

Росс Баркли жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 12 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини уч марта аниқ нишонга олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!