Шерзод Ҳакимов ҳам "Навбаҳор"да тўпурарлик салоҳиятини кўрсата оладими?

«Навбаҳор» клуби ёзги йиғин чоғида кучайтирилган тарзда тайёргарлик олиб бордилар ва шу билан бирга селекция ишларида ҳам фаол ишлашга ҳаракат қилишди. Натижада таркибга бир қатор янги футболчилар қўшиб олинди. «Навбаҳор»га эса ёзги йиғин чоғида биринчилардан бўлиб, фарғоналик иқтидорли ҳужумчи Шерзод Ҳакимов келиб қўшилди. Энди у уйига яқин жойда фаолиятини давом эттиради. Кўпчилик эса уни «Навбаҳор»нинг ўйин услубига мослашишида катта муаммолар бўлмаслигини айтишоқда. Ўз навбатида ҳужумчининг ҳам мақсадлари катта.

«Навбаҳор»нинг ҳужумкор ўйини менга ёқади»

Авваламбор, Шерзодни «Навбаҳор»га кўчиб ўтгани билан муборакбод этдик. Унинг ушбу жамоа аъзосига айланишини маҳаллий мухлислар хурсандчилик билан қарши олишди. Қизиқ, Ҳакимовнинг «Навбаҳор»га таклиф этилишига ким сабабчи бўлди? Шу боис унинг ўзидан клубга ўтишининг тарихи қандай бўлганлиги ҳақида сўрадик.

- Очиғини айтадиган бўлсам, «Навбаҳор» жамоасига ўтганимдан хурсандман. «Навбахор» клубидан келиб тушган таклиф менга ҳар тарафлама тўғри келди, дейишим мумкин. Наманган жамоаси ҳақида яхши тасаввурга эгаман. Боиси, улар билан майдонда кўп рақиб сифатида дуч келганмиз. Жамоанинг ҳужумкор ўйин услуби эса менга ёқади. Чиндан Наманганда яхши жамоа бор. Таркибга эътибор берсак, ҳаммаси савияли ўйинчилардан ташкил топган. Бундай футболчилар билан биргаликда юқори натижалар қайд этишимимизга ишонаман.

«Термизлик мухлисларга раҳмат»

Хабарингиз бор, Шерзод Ҳакимов жорий мавсумни Термизнинг «Сурхон» клубида бошлаганди. Айтиш мумкин бўлса, унинг ушбу жамоадаги ишлари чакки эмасди. Ҳар ҳолда «Сурхон» юқори ўринлар учун курашаётганди. Ҳакимов эса ушбу клубнинг бир бўлагига айланганди. Бироқ термизликларни тарк этишга нима мажбур қилди? Ёки Термиз Шерзод Ҳакимов учун узоқлик қилдими? Бу борада футболчи қуйидагиларни маълум қилди.

- Биласизми, «Навбаҳор»нинг таклифи менга қаноатлантирди. Ҳақиқатан ҳам «Сурхон» жамоасида барчаси ёмон кечмаётганди. Шу ўринда термизлик мухлисларга раҳмат айтиб қоламан. Футбол ўзи шундай. Бугун бир клубда, эртага эса бошқасида. Буни тўғри тушуниш керак.

«Навбаҳор»ни танлашимда Журжевичнинг ўрни катта бўлди»

Маълумки, «Навбаҳор» клубига яқинда сербиялик мутахассис Деян Журжевич бош мураббий этиб тайинланди. У жуда талабчан ва қаттиққўл. Ҳакимов эса илк бор у билан бирга ишламоқда. Табиийки, бир-бирини яхшилаб тушуниб олиши учун ҳам бироз вақт керак бўлади. Лекин ҳужумчи бош мураббийга маъқул келгани учун ҳам у «Навбаҳор» аъзосига айланди. Фақат энди чемпионат баҳсларида ҳам Журжевичнинг ишончини қозониши керак. Бу борада футболчи шундай деди:

-  Мураббий ҳақидаги саволга келсак, «Навбаҳор»ни танлашимда ҳам унинг ўрни катта бўлди. Деян Журжевич ҳақиқий Европа футболи ҳавосини олган мутахассис. Биз буни машғулотларда ҳам кўряпмиз ва яқиндан ҳис қиляпмиз. Тўғриси, Журжевич бошқа мураббийлардан анча фарқ қилади. Шунинг учун у билан ишлаш бизга жуда қизиқарли туюляпти. Ишонаманки, «Навбаҳор» бу мураббий бошчилигида мақсадига эриша олади.

«Менинг ишим гол уриш»

«Навбаҳор»да тўп суриш осон эмас. Чунки у ерда мухлислар ҳамма вақт ўз жамоасидан фақат ғалабаларни талаб қилишади. Шу боис ўйинчиларнинг ҳам бир зумга бўлса-да, бўшашишга ҳаққи йўқ. Шуни ҳисобга олганда, ишқибозлар Ҳакимовдан ҳам ижобий натижаларни кутишмоқда. Лекин бу ерда рақобат ҳам катта. Шунга яраша босим ҳам юқори. Чунки биринчи даврада россиялик ҳужумчи Александр Касьян 9 та гол урди ва унинг ўйини ҳаммага манзур бўлмоқда. Яна бир ҳужумчи Баҳодир Насимов эса биринчи даврада бирорта ҳам гол ура олмагани учун клубни тарк этди. Хўш, Ҳакимов ҳужумдаги рақобатни қанчалик кучайтира оларкин? Демак, Шерзод ўз устида янада қаттиқ ишлашига тўғри келади.

- Ҳаммага яхши маълумки, ҳужумчининг асосий вазифаси гол уриш ҳисобланади. Босим бўлиш ҳақидаги фикрингизда маълум миқдорда жон бор. Лекин мен профессионал ўйинчиман. Майдонга тушиб гол киритиб, ўзим вазифамни бажаришга интиламан, - дейди Ҳакимов.

«Молиявий муаммолар «Нефтчи»ни қийин аҳволга солиб қўймоқда»

Ҳаммага яхши аёнки, Шерзод Ҳакимов катта футболга «Нефтчи» орқали кириб келган. Шу кунгача фаолиятининг катта қисмини ушбу жамоада ўтказди. Ўтган йили эса фарғоналиклар сафини тарк этганди. Шунга қарамай, ҳужумчи собқи жамоасига бефарқ эмас. Айни пайтда эса бу клуб ачинарли аҳволга келиб қолган ва про-лигада иштирок этмоқда. Шерзод Ҳакимов эса собиқ клуби ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

- «Нефтчи» менинг энг яхши кўрган ва қадрдон жамоам. Ўтган йилнинг иккинчи даврасида Баҳром Ҳайдаров қўл остида ёмон мавсумни ўтказмагандик. Ҳатто ўшанда лигада ҳам қолишимиз мумкин эди. Афсуски, бундай бўлмади. Жамоани бундай вазиятга нега тушиб қолганини футбол ичидагилар яхши билишади. Ҳозир молиявий тарафдан жамоада вазият жуда мураккаб. «Нефтчи»ни борган сари ортга кетаётганининг асосий сабабларидан бири ҳам шу бўлса керак. Очиғи, буни матбуотда муҳокама қилмоқчи эмасман.

«Ўз вақтида мени ҳисобдан чиқарган мураббийлар ҳам бўлди»

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ўз вақтида Шерзод Ҳакимовга нисбатан ҳам танқидлар кўп бўлди. Ўйин савияси пасайиб кетгани ҳақида айтилди. Ҳатто, ўз вақтида у биринчи лигада «Ифтихор» жамоасига ҳам кўчиб ўтганди. Аммо ўшанда футболчи у ерда узоқ вақт қолмаганди. Хуллас, кейинчалик Ҳакимовнинг ўйинида яна жонланиш кузатилди. Натижада бугунги кунга келиб ҳужумчининг харидорлари яна кўпая бошлади.

- Ҳаммаси футболчини ўз устида меҳнат қилишида деб ўйлайман. Ҳа, вақтида бизни ҳисобдан чиқариб қўйган айрим мураббийлар ҳам бўлди. Лекин интилишда давом этдим. Очиғи, ҳарактерим шундайки, барчасини кўпроқ ўз ишим ва меҳнатим орқали исбот қилишга ҳаракат қиламан. «Навбаҳор»да ҳам менга билдирилган ишончни оқлаш учун охиригача курашаман, - дейди Ҳакимов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Нуриддин
08/08/2019 14:19
Омат
&
Нуриддин
08/08/2019 14:19
Дослар силагайам
&
Нуриддин
08/08/2019 14:19
Олха
&
Ibratjon Hikmatjon
26/07/2019 16:07
Omadini bersin
&
Abdullo_navbahor
26/07/2019 08:53
Olg‘a lochin
&
Elmurod
26/07/2019 06:35
Omad Sherzod bugun dubl kutamiz.
&
Isoqjonov Jo'rabek
26/07/2019 00:02
Omadingni bersin seni ishing shu oilangni shu bilan boqasan zor o'ynap muxlislarni xursant qilip yur dep yozish qiyinmi xayronmanda
&
Isoqjonov Jo'rabek
25/07/2019 23:58
Xudo xoxlasa Sherzot akaga xam omat navbahorda o'zini ko'rsatip muxlislar olqishiga loyiq bo'lip yursin
Murod Panjiev
25/07/2019 23:57
Нима киласан валдираб сени канака хужумчи эканлигингни сурхон ахли билиб булдику сурхон мухлислари сени сукавергач Муминжонов сени захирага колдирдику сенга бу ёкмади биринчи таъклифдан сурдинг сурхондан кетмаганингда Ашурматов узи кузатиб куйярди навбахорга келсак Касян хеч качон жойини бериб куймайди сенга у хакикий хужумчи яна захирада колиб кетасан гол уролмай курамиз навбахорда кандай уйнийсан экан
&
Isoqjonov Jo'rabek
26/07/2019 00:00
Akamisiz ukami bilmadim lekin nima bunday kament qoldirdiz nima keragi bor siz qayerdan bilas Sherzot akani bilaman men nefchida oynaganlarini
Murod Panjiev
26/07/2019 00:43
Укам Шерзодни нефтчида уйнаган вактлари утди чарчаган уйинчи пенсияга чикса хам булаверади энди жойини ёшларга бушатиб берсин энди
Абдусамат Жураев
26/07/2019 07:32
Мурод Панжаев мисан одам мисан кайда коменнт булса сани сасик фикринг чемп азиядаям сан хаима урашаверасан узи кайси каманда мухлиссан хеч ким билмайди качон карама коментлартнг салбий