
Шерзод Хусанов навбатдаги жангга жиддий тайёрланмоқда
Профессионал боксчимиз Шерзод Хусанов (21-0-1) навбатдаги жангини Польшанинг Ястшембе-Здруй шаҳрида 21 сентябрь кунги бокс кечасида ўтказади.
Мазкур мусобақада енгилмас боксчимиз Шерзод польшалик Дамиан Йонакка (40-0-1) қарши жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз Шерзод Хусанова шу кунга қадар 21 жанг ўтказиб, уларнинг 20 тасида ғалаба қозонган ва бир маротаба дуранг қайд этган.
Comments