Шевченко: Роналду
Ads

“Милан” клуби собиқ футболчиси ва Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко фикрича, португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду “Ювентус”га Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқишида ёрдам беради.

Албатта, “Ювентус”»Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқиши мумкин. Айниқса Криштиану Роналду билан. Бу футболчи “Ювентус”га етишмаётган эди. Мен ҳар доим унинг мухлиси бўлганман. Роналду меҳнатсервар ва иқтидорли футболчи. Сўзсиз “Ювентус” усиз ҳам кучли эди, бироқ энди ЕЧЛ фаворити ҳисобланади, – дея украиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport нашри.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 1/8 финалида “Ювентус” “Атлетико” билан куч синашади. Дастлабки ўйин 20 феврал куни Мадридда ўтказилади.

Минбар

Барча блоглар