Шмельцер фаолиятини қаерда якунлашини айтди

“Боруссия Д” клуби ҳимоячиси Марсель Шмельцер футболчилик фаолиятини айнан дортмундликлар сафида якунлаш истагида эканлигини айтиб ўтди.

“Агар ҳаммаси менинг режаларим бўйича кетса, бутун фаолиятимни “Боруссия Д”га бағишлайман ва ўйлайманки бу билан мухлислар хотирасида сақланиб қоламан.

Агар юқоридагиларнинг барчаси амалга ошса, мен фаолиятимни муваффақиятли ўтди деб ҳисоблайман”, - дейди 28 ёшли германиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Шмельцер 2008 йилдан буён “Боруссия Д” шарафини ҳимоя чилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!