Шнейдерлен ва Миральяс
Ads

Англиянинг “Эвертон” клуби аъзолари Морган Шнайдерлен ва Кевин Миральяс суст ҳаракат қилишгани сабаб жамоанинг 4 ноябрь куни машғулотларидан четлатилишди.

Маълумотларга қараганда “ирисчилар” бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи Дэвид Ансворт жамоанинг Европа лигаси доирасида ўз майдонида “Лион”га (0:3) йирик ҳисобда имкониятни бой бергач, футболчиларга кескин эътироз билдирган.  Sky Sports нашрининг хабар беришича  Шнайдерлен ва Миральяс машғулот пайтининг ўзидаёқ ҳайдалишган.

Эътиборлиси, юқоридаги воқеа сабаб ҳар иккала футболчи кеча бўлиб ўтган “Уотфорд”га қарши ўйин қайдномасига ҳам киритилишмади, “Эвертон” эса ушбу ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди юқоридаги икки футболчининг тақдирини “Эвертон”нинг бўлажак бош мураббийи ҳал қилади.