
Шоҳрух Гадоев: Асосий мақсадимиз ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритган ҳолда, мухлисларни стадионга қайтаришдир
Мавсумнинг биринчи даврасини “Бухоро” клуби сафида ўтказган Шоҳрух Гадоев фаолиятини “Бунёдкор” сафида давом эттирадиган бўлди.
Футболчиларни таништириш маросимидан сўнг SPORTS.uz интернет-ахборот портали футболчининг жамоа тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
– Аввало, янги жамоа сафига ўтганингиз билан табриклаймиз. “Қалдирғочлар” сафига ўтишга сизга нима туртки берди?
– “Бунёдкор” ўз олдига юксак мақсадларни қўядиган жамоалардан, аввало мана шу жиҳат, бу клуб сафига қўшилишимга туртки бўлди. Яъни, Ўзбекистонда учта кучли жамоа бўлса, улардан бири “Бунёдкор” ҳисобланади мана шу жиҳат қарор қабул қилишда муҳим омил бўлди. Айни пайтда, олдимизда турган асосий мақсадлар кубок ўйинларида ғалаба қозониш ва ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритган ҳолда, мухлисларни стадионга қайтаришдир.
– “Бухоро” клубидан “қалдирғочлар” сафига келиб қўшилдингиз, бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлдими?
– Йўқ, бошқа жамоалардан таклифлар йўқ эди. Асосан, “Бунёдкор”дан яхши таклиф бўлгани сабабли, бу клуб сафига келиб қўшилдим. Ундан ташқари, бош мураббий ҳам менинг имкониятларимни яхши билгани сабабли, ўртада ҳамкорлик ўрнатишга қарор қилдик.
Фикрлар