Шомуродов Еврокубокларда ўйнайди

“Ростов” жамоаси премьер-лиганинг 28-турида “Оренбург” билан ўйинда дуранг эвазига бир очкони қўлга киритган эди.

Айнан мана шу очко Элдор Шомуродов жамоасининг келаси мавсум Европа Лигасида иштирок этишини таъминлади. Шу билан бирга, чемпионат якунланишига икки тур қолганида “Ростов” Европа Чемпионлар лигасига чиқиш имкониятини қўлдан бой берди.

Ростовликлар чемпионатнинг охирги икки учрашувини “Рубин” ва “Зенит”га қарши ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Yodgorbek sodiqov
14/07/2020 13:13
Шомуродов олдинги ойинларини корсата олмаяпти якол коринип турипти
Rustam Raxmatullaev
13/07/2020 18:52
Sarlavxaga qarangga