Шомуродов “жангга” тайёрми?
Италия А Сериясининг 22-турида “Женоа” футболчилари сафар учрашувида “Торино” клуби вакиллари билан куч синашади.
Генуяликлар кетма-кет бешта учрашувдан иборат мағлубиятсиз сериясини давом эттириш мақсадида бўлажак баҳсга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Кичик жароҳат туфайли ўтган турни ўтказиб юборган Элдор Шомуродов ҳам асосий гуруҳ билан бирга шуғулланмоқда.
“Женоа” клуби расмий сайти футболчилар техник, тактик ва жисмоний машғулотлардан ташқари, иккига бўлиниб, ўзаро футбол ўйнагани ҳақида хабар берди. Ушбу баҳсда жароҳатидан қутилган Элдор Шомуродов, Андреа Масьелло, Марко Пьяца ҳам ўзини кўрсатди.
Машғулот жараёнини суратларда томоша қилишингиз мумкин:
“Торино” – “Женоа” учрашуви 13 февраль куни Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.
Фикрлар