Шомуродов тўғри маслаҳат берган экан!

Ўз вақтида “Женоа” эътиборига тушган, бироқ Элдор Шомуродовнинг маслаҳатига кўра, дастлаб Россия премьер-лигасида маҳоратини сайқаллаётган Иброҳимхалил Йўлдошев дебют мавсумидаёқ ўзини кўрсата бошлади.

21 ёшли футболчимиз ёзда Россия чемпионати вакили “Нижний Новгород” клубига кўчиб ўтиши билан янги жамоасининг асосий футболчиоларидан бирига айланди. Ҳамюртимиз Россия премьер-лигасида 17 та учрашув ўтказиб, битта гол ва иккита ассистни амалга оширди.

Айниқса, Иброҳимхалилнинг “Спартак” жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига очко тақдим этгани кўпчилик мухлисларимизни хурсанд қилиш баробарида легионеримизнинг хорижлик мутахассислар эътиборига тушишига сабабчи бўлди.

juldoshev-v-sbornoj-22-tura-tinkoff-rpl-cb1d696

Яқинда Россия матбуоти ўзбек футболчисига “Спартак”дан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ, бу янгиликни Москва клуби ҳам, “Нижний Новгород” вакиллари ҳам тасдиқламади. Футболчимиз ўйнаётган клуб раҳбарияти агар шундай вазият юзага келадиган бўлса, музокараларга тайёр эканини таъкидлади холос.

Ўз навбатида, бу хабарлар ўзбек футболи билан яқиндан таниш бўлган  таниқли агент Юрий Белоус ҳам ўз фикрини билдирди.

Бу мутахассис истеъдодли ярим ҳимоячисиз Жасур Жалолиддиновни Москванинг “Локомотив” жамоасига трансфер қилинишида бош роллардан бирини бажарганди. Унинг ўзбек футболчиси португалиялик машҳур ўйинчи Жоау Мариудан кучли эканини таъкидлагани анча муҳокамаларга сабаб бўлганди. Натижада Жасур Жалолиддинов бир неча ой “Локомотив” ва “Тамбов” клубларида шуғулланган бўлса-да, прремьер-лигада дебют қилмасдан, москвалик темирйўлчилар билан беш йиллик шартномани бекор қилиб ортга қайтганди.

Бу гал Юрий Белоус анча босиқ фикрларни билдирди.

- Йўлдошевни жуда яхши биламан, яхши ўйинчи. Сифатли футболчилардан бири. Бироқ, уни қайси мақсадда трансфер қилиш масаласини ҳал қилиб олиш керак. Агар “Спартак” ўнинчи ўринда тўққизинчи поғонага кўтарилмоқчи бўлса, худди шу вазифани “Нижний Новгород” ҳам бажармоқда.

Агар “Спартак” чемпионлик учун курашмоқчи бўлса, бу ўйинчини яна кузатиши талаб этилади. Унинг тезлиги юқори, ҳужумга яхши қўшилади. Лекин ўзи ҳимояланаётган ҳудудда тўпни рақибдан олиб қўйиш борасида камчиликлари кўзга ташланмоқда. Ҳозир Иброҳимхалил Россия премьер-лигасида биринчи мавсумини ўтказмоқда ва ҳали ёшлиги учун доимий барқарор ўйнай олмаслиги мумкин. Уни ҳозирнинг ўзида трансфер қилиш тўғри бўлади, деб ўйламайман. Шошилишга ҳожат йўқ, чунки бу футболчини кутаётган жамоалар навбати мавжуд эмас, - деди Юрий Белоус.

Шу ўринда, ўзбек футболининг яна бир истеъдодли тарбияланувчиси – Остон Ўрунов ҳам “Спартак” ўйинчиси ҳисобланашини таъкидлаш лозим. Россиянинг энг машҳур клубида ишлари юришмаган легионеримиз мавсумни ижара асосида “Уфа”да ўтказмоқда. Бошқирдистонликлар ҳам ярим ҳимоячининг ўйинидан қониқмади ва мавсум якунида уни тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқидан фойдаланмасликка қарор қилди. Демак, Остон Ўрунов ёзда “Спартак”га қайтиб боради. Табиийки, 2025 йилнинг ярмигача шартномага имзо чеккан москваликлар уни бошқа жамоага ёки иккинчи таркибида ўйнаш учун мқуйи лигага жўнатади.  

Иброҳимхалил Йўлдошев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Истеъдодли футболчимиз 2020 йилги мавсумни ижара асосида “Бунёдкор”да ўтказди. Кейин Тошкент клуби ўтган йили ёзда уни 250 минг евро эвазига “Нижний Новгород” жамоасига трансфер қилди.

1783136871_0_0_2835_1595_600x0_80_0_0_22b9895042fc14b456b5bada5a5dd0f5

Россия клуби билан 2023 йилнинг ёзигача шартнома имзолаган ҳамюртимизнинг трансфер суммаси ошиб, бугунги кунда 800 минг еврони ташкил қилмоқда.

Иброҳимхалил Йўлдошев 2020 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Истеъдодли ҳимоячи шу кунга қадар 23 та учрашувда қатнашиб, Малайзия терма жамоаси дарвозасини ишғол қилишга ҳам муваффақ бўлган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Kankret bola
14/04/2022 05:53
Bellous o'zi emasde agenti shunga shunaqa digan agar o'zi bo'ganda bu 2chi Marselo Henderson uni oldida dam oladi RPL da N1 ximoyachi dib maqtardi. Manimcha BUNYODKORDA o'ynaganida Abramov bn uniyam transfer qimoqchi bo'gan bo'sa kere lekin PAXTAKORAM axmomas bermagan quru qopketgan soqqadan mashennikla
&
Tohirbek
13/04/2022 23:11
Shomurodovdan boshqa tema yozilar Sports.uz adminlari