Шомуродов ва Мбаппе бир рейтингда!

Футбол олами Европада очилаётган трансферлар бозорига тайёргарлик кўрмоқда. Чунки бугунги кунга келиб, ҳар бир қитъадаги жамоаларнинг асосий мақсади “Кўҳна қитъа”нинг кучли бешлигидаги клубларга ўз тарбияланувчиларини жойлашдан иборат. Ўзимиз ҳам қайсидир футболчимиз Англия, Испания, Италия, Германия ёки Франция чемпионатларида тўп суришини орзу қиламиз. Ҳозир бу имкониятга Элдор Шомуродов ва қисман Жасур Яхшибоев эга бўлиб турибди.

Германиянинг  transfermarkt сайти ходимлари ижтимоий тармоқларида трансфер бозори олдидан ҳар бир қитъадаги энг кучли  футболчилар рейтинфгини эълон қилди. Қувонарлиси, Осиёнинг топ-20 талигига ўзбек ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам киритилган.

Ушбу сайт маълумотларига асосланиб, Элдор Шомуродов тўп сураётган Россия футболини таҳлил қилиб борадиган sportbox.ru сайти мутахассислари ҳам ўз фикр мулоҳазаларини билдирган.

- Бизнинг чемпионатда Европанинг кучли лигаларида ўйнаб кета оладиган икки легионер - Элдор Шомуродов ва Сардор Азмун бор. Улар Россия чемпионатида ўзини кўрсатиб бўлди ва трансфер нархлари тез кўтарилмоқда. Ҳар иккиси ҳам Осиёнинг энг қиммат футболчилари қаторига киради, - деб ёзади sportbox.ru сайти.

Элдор ва Сардор – Европани забт этаётган осиёлик юлдузлар

Айни пайтда transfermarkt сайти Элдор Шомуродовнинг трансфер қийматини 5,2 миллион еврога баҳоламоқда. Бу кўрсаткич билан ўзбек ҳужумчиси Осиё футболчилари ичида 18-ўринда қайд этилган. Бироқ, сурхондарёлик футболчи легионер мақомини олган 2017 йилда унинг трансфери 750 минг  евро эди холос. Жорий мавсумдаги муваффақиятли ўйини таъсирида бу сумма мунтазам ошмоқда. Биламизки, Элдор Шомуродов гол ургани сари, трансфер қиймати ҳам кўтарилишда давом этади.

1565254851_5d3f1a02183561261c8b460e

Энди эътиборингизга ҳар бир қитъа бўйича энг қиммат футболчиларни ҳавола этамиз.

Осиё

Қитъамизнинг энг қиммат футболчиси, шубҳасиз, “Тоттенхэм”да гол ураётган Сон Хён Миндир. Унинг трансфер нархи 64 миллион евро.

son-hyn-min_15555441101872036129

Кейинги ўринлардаги футболчиларнинг суммаси у даражада юқори эмас. Иккинчи поғонади қайд этилган “Порту”нинг япониялик легионери Сёя Накадзима 16 миллион еврога баҳоланган. “Зенит” етакчиларидан Сардор Азмуннинг трансфери 14,5 миллион еврони ташкил этмоқда.

Европа

Европа бозори анча қиммат. Уни нафақат Европанинг балки дунёнинг энг қиммат футболчиси Килиан Мбаппе бошқариб турибди. Франциялик футболчининг трансфери 180 миллион евро экани қайд этилган.

1563665318_0_81_2989_1762_600x0_80_0_0_e007d3d41938970f4deb1b4fdf272d65_1

Кейинги ўринларни инглизлар – Раҳим Стерлинг (128 миллион евро) ва Ҳарри Кейн (120 миллион евро) эгаллаган.

Жанубий Америка

Бразилия ва Аргентина каби футбол фабрикалари жойлашган бу минтақада Неймар пешқадам. Унинг нархи 180 миллиондан 128 миллионга тушган.

large_6

Иккинчи ўринда қайд этилган Леонель Месси 112 миллион туради.

Африка

Чидамли, тезкор ва бақувват футболчилар макони Африка чарм тўп усталари орасида “Ливерпуль”ни чемпионлик орзуси сари етаклаётган Муҳаммад Салоҳ ва Садио Маненинг трансферлари энг қиммат ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири 120 миллион еврога баҳоланган.

134059_m

Пьер-Эмерик Обамеянг ва Калиду Кулибалининг ҳар бири 56 миллион евролик футболчилардир.

Шимолий Америка

Бу минтақадан Европага келаётганлар орасида энг машҳури ва энг қиммати “Челси”нинг 21 яшар легионери Кристиан Пулишичдир. Унинг трансфери 54 миллионга баҳоланган.

Kristian-Pulishich

Кейинги ўринларда “Бавария”нинг 19 ёшли канадалик ҳимоячиси Альфонсо Дэвис (45 миллион евро) ва Англия чемпионатида порлаётган мексикалик ҳужумчи Рауль Хименес (40 миллион евро) қайд этилган.

Океания

Олис Океания минтақасининг асосий футболчилари Янги Зеландияда камол топади. Улар орасида энг қиммати “Бёрнли” шарафини ҳимоя қилаётган Крис Вуднинг трансфер суммаси 14,5 миллион еврога тенг.

21154935.477806.7170

Нархи миллион евродан ўтган океаниялик орасида Винстон Райд (3,2 миллион) ва Райан Томас (2,4 миллион) бор.

Рейтингда Австралия қитъаси алоҳида кўрсатилмаган. Чунки австралияликлар анчадан буён Осиё футбол конфедерацияси аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!