Элдор ва Сардор – Европани забт этаётган осиёлик юлдузлар
Улар ҳали янада кучаяди
Россиянинг sportbox.ru сайти осиёлик истеъдодли футболчилар ҳақида мақола чиқарди. Нашр мутахассислар ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ва эронлик Сардор Азмунни Россия чемпионатида тўп сураётган футболчилар учун ҳақиқий ўрнак, деб этаган.
- Ҳар икки футболчи Россия премьер-лигасида муайян ютуқларга эришиб бўлди. Уларнинг трансфер суммаси кескин кўтарилмоқда. Элдор ва Сардор Осиёнинг энг зўр 20 футболчиси қаторига кирди. Иккиси ҳам яқин келажакда Европанинг топ чемпионатларида ўйнаб кетишга қодир, - дейилади сайт мақоласида.
Россия чемпионатида Элдор Шомуродов “Ростов”нинг етакчи футболчисига айланди ва 11 та гол билан тўпурарлар баҳсида ғолиблик учун курашмоқда. Сардор Азмун ҳам чемпионатдаги 10 та голи билан “Зенит” ғалабалари муносиб ҳисса қўшмоқда.
Тез орада сайтимиз орқали ушбу мавзуга оид мақолани эълон қиламиз.

Изоҳлар (0)