Шомуродовдан кутилмаган совға: Элдор бизни ўйинга чақирди!
Италиянинг Il Secolo XIX нашри журналистлари А Сериянинг 28-туридан ўрин олган “Специя” ва “Салернитана” ўртасидаги баҳсни томоша қилиш учун “Альберто Пикко” стадионига келган 70 ёшли собиқ футболчи Серхио Борго билан суҳбатни эълон қилди.
Серхио Борго – италиялик ярим ҳимоячи. Фаолиятини 1972 йили “Про Патрия” жамоасида бошлаган. Кейинчалик бу футболчи “Лацио”, “Фожжиа”, “Пистойезе”, “Рондинелла” ва “Специя”да тўп тепган.
Лигурияликлар сафида 1985-1988 йиллар давомида 83 та учрашув ўтказган.
Айни пайтда Борго Гамбия ва Сенегалдаги футбол академиясини бошқариб, истеъдодли футболчиларни тарбиялабди. Унинг шогирдларидан икки нафари “Рома” ва биттаси “Фиорентина”дан қўним топган.
Шомуродовдан бўлган кутилмаган таклиф ҳақида
Биз галереяни томоша қилаётган эдик. Элдор Шомуродов билан кўришиб қолдик. Биз Элдор билан “Рома”да ўйнаган даврдан бери танишмиз. Римлик бошқа футболчилар билан ҳам алоқамиз бор. Шомуродов биздан Африкага қайтиб кетишимиздан олдин учрашувни томоша қилишга таклиф этди. Бу совғани бажонидил қабул қилдик.
Шомуродов ҳақида
Элдор Шомуродов Шарқдан келган классик ўйинчи сифатида менга жуда ёқади. Ажойиб ўйнай оладиган ҳужумчи. Бироқ, у анча камтар, эҳтиросларига эрк бермайди, баъзан бу унинг зиёнига ишлайди. Лекин Шомуродов жуда кучли футболчи.
Учрашув ҳақида
“Специя” биринчи бўлимда зиён кўрди. Кейин ўйиннинг ярмида вазиятни ўнглади, афсуски ғалаба қозона олмади. Дарвоза тўсини ва устуни ғалабани тўсиб қўйди. Рақиб биринчи бўлимда яхши ўйнади. Ўзини қутқара олган ва ҳисобда ортда бориб, мағлубиятдан қутилиб қолишни уддалаган жамоани кўрдик.
Иккинчи бўлим ҳақида
Омадсиз стартдан кейин футболчилар ўзини қўлга олишни уддалади. Ўйинчилар энг муҳим паллада ўзини ўнглашга улгурди. Леонарда Семпличи тўғри йўлларни қўллай олди.
Кевин Агудело ҳақида
Колумбиялик ўйинчи 20 дақиқа ичида рақибни босиб ташлади. Бу уни кучли характери эвазига уддалади. Фаоллиги билан жамоанинг иштиёқини ошириб юборди.
Даниэль Мальдини ҳақида
Гапни узоқдан бошлайман. Унинг бобоси менга Фоджада мураббийлик қилган. Ўшанда “Лацио” мени ижарага жўнатган эди. Ғолиблик, ақлу заковат, виқор каби сифатлар Мальдинилар сулоласи қонида бор. Тарих бу сулола вакилларининг салоҳиятини исботлаб турибди.
Даниэлда жисмоний куч ва техника бор. Майдонда ўзининг муҳим ўйинчи эканини кўрсата олди. Жарима зарбасини қандай ижро этганига бир қаранг.
Леонардо Семпличи ва мухлислар ҳақида
Жамоа ўйинида мураббийнинг ҳиссаси катта ва Семпличи “Специя”га ёрдам бера олади. Даврлар ўтади, биз ўзгарамиз. Лекин бу ерда мухлисларнинг севимли жамоаси учун ўйнаган футболчилар ҳеч қачон унутилмайди.
Дарҳақиқат, “Специя” ва “Салернитана” ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолган голга Серхио Боргони учрашувни стадиондан томоша қилишни таклиф этган Элдор Шомуродов киритди.
Фикрлар