Шомуродовни Испанияда кутишган эди...

Москванинг "Локомотив" клуби ва Россия терма жамоаси ҳужумчиси Фёдор Смоловнинг агенти Герман Ткаченко мижозининг қандай қилиб "Сельта"га ўтгани борасида гапирди.

"Смолов Европада қоладими? Балким, у буни хоҳлайди. Вақти келганда у қарор қилади, Федя ёш бола эмас.

"Сельта" дастлаб Элдор Шомуродовни сотиб олмоқчи эди. Аммо биз уларга бу имконсиз эканини тушунтирдик ва ярим соат ўтгач уларга Смоловни тавсия қилдик. Улар рози бўлишди”, - дейди агент.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов айни дамда 11 та гол билан Россия премьер-лигаси тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
fc.navbahor
05/03/2020 23:39
Mayli eldor seni biz apl da kutamiz