
Шомуродовнинг бу галги ўйини анча юқори баллга лойиқ кўрилдими?
Кеча Туркия Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Карагумрук" - "Истанбул Башакшеҳир" ўртасидаги беллашув 2:0 ҳисобидаги меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Мазкур тўқнашувда эса жамоа мураббийи Элдор Шомуродовни асосий таркибда ташлади. Ҳамюртимиз эса 85 дақиқа ҳаракат қилганидан сўнг захирага олинди. Унинг ушбу вақт давомида қилган ҳаракатларини эса бир неча машҳур порталлар турлича баҳолади.
"Fotmob" вакилимизни 7.5 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" портали Шомуродовга 6.3 балл қўйди. Бундан ташқари, яна бир машҳур нашрлардан бири ҳисобланган "Flashscore" сайти эса ҳамюртимизга 6.9 балл берди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия клуби навбатдаги учрашувини 21 сентябрь куни "Аланьяспор"га қарши ўтказади.
Фикрлар