Шомуродовнинг дубли, пенальти ва голлар шоуси бўлган ўйинда "Аталанта" "Женоа"ни мағлуб этди

Италия А Серияси 37-туридан ўрин олган "Женоа" - "Аталанта" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Голларга бой ўтган ушбу баҳс бергамоликларнинг 3:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Аталанта" биринчи таймни Сапата, Малиновски ҳамда Госенснинг голлари эвазига 0:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, "Женоа" 2-бўлим бошида бирваракайига 3 ўзгаришни амалга ошириб, ўйинда бурилиш ясай олди. 49-дақиқада захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродов ажойиб тарзда дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни қисқартирди, 51-дақиқада эса "Аталанта" Элдорнинг голига тезкор тарзда жавоб қайтариб ҳисобни 1:4 кўринишига келтирди. 67-дақиқада Горан Пандев пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди. Ўйин якунига 5 дақиқа қолганда Элдор Шомуродов дублни расмийлаштириб, сўнгги дақиқаларнинг янада шиддат олишини таъминлади, бироқ шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. "Аталанта" ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, 3 очкони қўлга киритган Гасперини жамоаси очколари сонини 78 тага етказиб олган ҳолда 2-ўринга мустаҳкам жойлашиб олди. "Женоа" эса 39 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Аталанта" қийин ўтган баҳсда ғалабани қўлга киритди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    Сўнгги дақиқалар ёнмоқда!

  • 90+2'

    Ровеллага нисбатан фол ишлатилди.

  • 90+'

    Ўйинга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    "Аталанта"да ўзгариш: Миранчук ўрнига Луис Муриэль ўйинга қўшилди.

  • 88'

    Подкат ўта қўпол бўлгани боис Маринелли сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 85'

    ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Шомуродовдан дубль! Жарима майдони ичида очиқ қолдирилган Элдор дарвозани осонгина ишғол қилди ва ҳисобни қисқартирди! 3:4!

  • 83'

    Сўнгги дақиқалар тобора шиддат олмоқда.

  • 79'

    Мелегони ўрнига Эбонг ўйинга қўшилди.

  • 76'

    Госенс ўрнига Паломино ўйинга қўшилади.

  • 73'

    Ровелланинг зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб майдонни тарк этди.

  • 72'

    Николо Ровелла жарима тўпини ижро этади.

  • 71'

    Рафаэль Толои қўпол подкати учун сариқ карточка олди.

  • 69'

    "Женоа"да ҳамма ҳужумчига айланди. Иккинчи таймда улар мутлақ устун.

  • 67'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Пандев дарвозабонга имконият қолдирмади! 2-4!

  • 66'

    Пенальти! Пандев уни ижро этади!

  • 65'

    Тўп қўлга текканлигига ишора қилишмоқда. Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилади.

  • 65'

    Ўнг қанотдан "Женоа"нинг уюштирган ҳужуми ҳимоячи томонидан ташқарига чиқариб юборилди.

  • 64'

    "Женоа"нинг ҳужумларига маъно қўшилди.

  • 63'

    Пандевнинг зарбаси жонли деворга тегиб йўналишини ўзгартирди.

  • 62'

    Горан Пандев жарима зарбасини ижро этади.

  • 61'

    Ўта тезкорлик билан уюштирилган Казонинг рейдини Жимсити қўполлик билан тўхтатию қолди. Сариқ карточка.

  • 59'

    Миранчукнинг айланма зарбаси тўппа-тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

  • 58'

    Радованович қўпол ўйнади. Бош ҳакам жарима зарбаси белгилади. Миранчук уни ижро этади.

  • 58'

    "Аталанта"да ҳам ўзгариш: Гасперини Малиновскининг ўрнига Сем Ламмерсни ўйинга қўшди.

  • 57'

    Ўзгариш: Гильоне ўрнига Маноло Портанова "Женоа"нинг ўйинини кучайтиришга ҳаракат қилади.

  • 55'

    Элдор Шомуродовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

  • 55'

    "Аталанта" аъзоси офсайд ҳолатида қолиб кетди.

  • 54'

    Бурчакдан тўпни "Женоа" ўйинга киритиб беради.

  • 52'

    ГОООООООЛЛЛ!!! "Аталанта" Элдорнинг голига тезкор жавоб қайтарди, бу тарафда ҳам майдонга эндигина тушган Пашалич дарвозани ишғол қилди.

  • 51'

    Ўйин темпи янада кўтарилди.

  • 49'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Элдор Шомуродов майдонга тушиши биланоқ дарвозани ишғол қилди! Қандай чиройли гол! Ҳисоб қисқарди: 1-3.

  • 47'

    "Аталанта" ҳам 2 ўзгаришни амалга оширди: Сапата ва Фройлер ўрнига Пашалич ва Пессина ўйинга қўшилди.

  • 47'

    Кассата ўрнига Шомуродов майдонга тушди!

  • 47'

    Маттиа Дестро ўрнига эса Горан Пандев ўйинни давом эттирадиган бўлди.

  • 46'

    "Женоа" таймни ўзгаришлар билан бошлади: Миха Зайц ўрнига Жузеппе Казо ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45'

    Ҳакам бўлимга вақт қўшиб бермади, танаффус.

  • 44'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Госенс бу сафар дарвозани ишғол қилди... "Аталанта" бир таймнинг ўзида Баллардини жамоасини парчалаб ташлади: 0-3!

  • 42'

    Бу сафарги бурчак тўпидан сўнг Жимсити боши билан зарба йўллади, бироқ ноаниқ.

  • 41'

    Бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келди, бироқ ҳимоячи Кассата тўпни яна бир бор бурчакка чиқариб юборди.

  • 40'

    Малиновскининг зарбасига ҳимоячи блок қўйди. Бурчак тўпи.

  • 39'

    "Аталанта" у қанотдан бу қанотга тўпни ошириб, позицион ҳужум уюштирмоқда.

  • 37'

    Жаримадан берилган зарбани ҳимоячи боши билан узоқлаштирди.

  • 36'

    Пяьцага нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбаси.

  • 35'

    Сапата жарима майдончасининг ичида тўпни шеригига аниқ тарзда етказиб бера олмади, тўп генуяликларда.

  • 34'

    "Женоа" ҳимоячилари ўз жарима майдонлари атрофида тўпни бир-бирига оширишяпти, олдинга ўтишнинг иложи йўқ.

  • 33'

    Гасперини шогирдлари ўйинни бир темпда давом эттирмоқда, улар ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда.

  • 31'

    Тўп марказда бўлиб қолмоқда. "Аталанта" прессингда рақиб хатосини пойламоқда.

  • 30'

    Ўйин ҳамон ўша темпда.

  • 29'

    Сапата йиқилиб тушди, аммо ҳакам ўйинни давом эттиришни сўради.

  • 28'

    Бергамо клуби ҳар бир позицияда ажойиб ўйин кўрсатмоқда.

  • 27'

    Ҳакам ВАРга мурожаат қилди, бироқ гол бекор қилинмади.

  • 26'

    ГООООООООООООЛЛЛ!!! Вазиятнинг охиригача курашган Сапата тўпни бир амаллаб майдонда сақлаб қолди ва уни жарима майдони марказидаги Малиновскига етказиб берди, Руслан эса бўш қолган дарвозани осонгина ишғол қилди! 0-2!

  • 25'

    "Аталанта" ҳар жабҳада устун тўп: назорати, ҳужумлар сони ва аниқлиги ҳам улар тарафда.

  • 23'

    "Женоа" ҳимоячиси битта калит пас билан Дестрони олдинга ташламоқчи эди, бироқ тўпни ҳимоячилар қайтарди.

  • 22'

    Дестронинг зарбаси "Аталанта" дарвозабонига қийинчилик туғдирмади.

  • 21'

    Малиновски чап қанотдан ажойиб узатмани амалга оширди, зарба эса ҳимоячилар томонидан қайтарилди, қайтган тўпга ҳам зарба берилди... бироқ ноаниқ.

  • 20'

    Ўйин бир хил темпда кечмоқда. Ҳамюртимизнинг клуби қарши ҳужумда ўйнашга мажбур.

  • 19'

    "Женоа" майдон марказидан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда.

  • 18'

    Сон жиҳатдан камроқ бўлган мезбонлар ҳужумга ўтишди, бироқ сўнгги сонияда Зайц хатога йўл қўйди ва тўпни йўқотди.

  • 17'

    Бу "Аталанта" қўймайди шекилли...

  • 16'

    Жарима майдони чизиғи устида генуяликлар ҳимоячиси тўпни олиб қўйди ва жамоасини олдинга олиб кетди.

  • 15'

    Ўйин темпи юқори, бироқ устунлик яққол "Аталанта"да.

  • 13'

    "Женоа" ўз жарима майдонига қамалиб қолди. Рақиб майдонига атиги бир маротаба ўтишган.

  • 12'

    Малиновски бугун Гасперинининг яришин қуроли шекилли. У эркин тарзда кўп позицияларда тўп сурмоқда. Ассист ҳам унга тегишли.

  • 10'

    Меҳмонлар голдан сўнг ҳам тинмаяпти. Паслар сони кўп ва ҳужумлар анча кескин.

  • 9'

    ГООООООООООЛЛЛ!!! Узоқ вақт уюштирилган ҳужумдан сўнг бергамоликлар барибир ўз мақсадига етишди... 0:1! Сапата гол муаллифи!

  • 8'

    Прессинг ўта юқори. Голнинг ҳиди келмоқда.

  • 7'

    Чап қанотдан уюштирилган ҳужум Сапатанинг вазиятни тушунмай қолгани учун якунланди.

  • 6'

    Миранчук тўпни осон йўқотди, ҳужум якунланди.

  • 5'

    Меҳмонлар турли қанотлардан ёриб киришга ҳаракат қилмоқда, марказдан киришнинг эса уддасидан чиқишмади.

  • 4'

    "Женоа" жарима майдончаси атрофида прессингли позицион ҳужумлар уюштирилмоқда.

  • 3'

    Бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келди, кетма-кет зарбаларни ҳимоячилар қайтарди, якунда эса тўп ноаниқ зарбадан сўнг майдонни тарк этди.

  • 3'

    Мелегонининг супер зарбасидан сўнг бергамоликлар дарвозаси қийинчилик билан тўпни қайтарди!

  • 2'

    "Аталанта" майдон марказидан туриб позицион ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
15/05/2021 23:50
ЭЛДОР ДУБЛ МУБОРАК БЎЛСИН. ДЖЕНОА ЮТҚИРГАН БЎЛСА ҲАМ, БИЗ УЧУН БУГУН АЖОЙИБ ҒАЛАБА БЎЛДИ, БУГУН ЭЛДОР ЮТДИ У ЖАМОАСИДА ҲЕЧ ҚАЙСИ ҲУЖУМЧИДАН КАМ ЭМАСЛИГИНИ ИСБОТЛАДИ.СКАМАККА, ПАНДЕВ ДЕСТРОЛАР ПЕНАЛТЕЛАРНИ ТЕПИБ ГОЛЛАР УРИБ НАТИЖАГА ЭРИШМОҚДА, ЭЛДОР ПЕНАЛТЕЛАРСИЗ ҲАМ УЛАРДАН КАМ БЎЛГАНИ ЙЎҚ. ТЕРМАДА ҲАМ ГОЛЛАРНИ КУТИБ ҚОЛАМИЗ ЭНДИ. ОЛҒА ЭЛДОР.
&
Marufjon
15/05/2021 20:10
Бугунги ўйинда биз ютдик, яни Элдорни мухлислари ютди. Элдорни дубл билан табриклайман. Олға Элдор ўйининг очилгани рост бўлсин, Ўзбекистон терма жамоаси мундиалга чиққунича тўхтама.