Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Шомуродовнинг жамоадоши “Ювентус”га кетяпти

"Женоа" истеъдодли футболчисини қўйиб юборади

Элдор Шомуродов билан бирга ўйнаётган Николо Ровелла тез орада “Ювентус” билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Николо Ровеллига “Интер” ҳам даъвогарлик қилаётган эди. Бироқ, туринликлар “Женоа”ни 18 ёшли футболчини “Ювентус”га жўнатишга кўндирди.

Жорий мавсумда тўртта учрашув майдонга тушган ярим ҳимоячининг трансфери 2,5 миллион еврога баҳоланмоқда. Ровелла Турин клуби билан шартнома имзолаган тақдирда ҳам, мавсумни “Женоа”да якунлайди ва янги жамоа сафига ёзда қўшилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ