Шомуродовнинг жамоаси БААга боради

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Ростов” клуби ўзининг илк қишки ўқув-машғулот йиғинини Бирлашган Араб Амирликларида ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Ростовликларнинг БАА йиғинидаги рақиблари эса кейинроқ эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ростов” февраль ойида Қатарда ўтказиладиган “Париматч” кубогида иштирок этиши ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, “Ростов” айни дамда Россия премьер-лигасида 3-ўринда бормоқда. Шомуродов эса тўпурарлар пойгасида “Зенит” форварди Артём Дзюбадан сўнг 2-ўринни эгаллаб турибди.

“Ростов” ўзининг иккинчи даврадаги илк учрашувини 1 март куни сафарда “Ахмат”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!