
Шомуродовнинг жамоаси “Спартак” билан дуранг ўйнади
Бугун Россия Премьер-Лигасида 15-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган “Ростов” клуби ўз майдонида Москванинг “Спартак” клубини қабул қилди.
Унда жамоалар2:2 ҳисобидаги дурангга рози бўлишди. Элдор ўйиннинг 76-дақиқасида заҳирадан майдонга туширилди.
Россия Премьер-Лигаси. 15-тур
Ростов – Спартак 2:2
Ростов – Песьяков, Ингасон, Вилюш, Устинов (Шомуродов, 75), Макеев, Думбия (Байрамян, 63), Гацкан, Маер, Ионов, Паршивлюк, Бухаров.
Спартак – Селихов, Джикия, Ташчи, Петкович, Комбаров, Глушаков, Фернандо, Попов, Бакаев, Промес, Луис Адриано (Мельгарехо, 46).
Огоҳлантиришлар: Ташчи (65), Бухаров (76).
Фикрлар