Шомуродовнинг собиқ жамоадоши фаолиятини якунлади
"Утрехт," ПСВ, "Рома," "Марсел" ва Нидерландия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Кевин Стротман профессионал футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Стротманнинг ўзи ижтимоий тармоқларда хабар берди.
"Фаолиятим ниҳоясига етди. Раҳмат, футбол!" - дея ёзди Кевин.
Маълумот учун, футболчи 34 ёшда. Унинг фаолиятидаги сўнгги клуби Италиянинг "Женоа" жамоаси бўлиб, ярим ҳимоячи жамоани ёзда тарк этган эди.
Фикрлар