Шомуродовнинг йўлидан юриш осон эмас!

“Спартак” ҳужумчиси Александр Кокорин “Ростов”дан “Женоа”га ўтган Элдор Шомуродов ортидан Италияга кетмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.

Хабарда “Фиорентина”дан қизиқиш борлиги, москваликлар ишончни оқлай олмаган футболчини қишда сотиб юбориши айтилганди.

“Фиорентина” спорт директори Даниэле Праде бу маълумотларни рад этди.  

- Ҳозир биз учун Кокорин трансфери долзарб эмас. Россия клуби футболчи учун 15 миллион евро компенсация сўрагани ҳам ҳақиқатдан узоқ, - деди Праде. 

Александр Кокорин “Спартак”га ёзги трансферлар вақтида эркин агент сифатида келган эди. У шу пайтгача саккизта ўйинда қатнашиб, пенальтидан иккита гол урди.

Таъкидлаш жоизки, ёзда “Фиорентина” Элдор Шомуродовга харидор бўлган эди. Бироқ, трансфер пойгасида имкониятни генуяликларга бой берган флоренцияликлар ҳамон яхши савиядаги ҳужумчи қидирмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!