Шон Омелли интернет оламини тарк этди

  • 23 декабрь, 14:59
  • 0
  • MMA

UFC даги камарини бой берган Шон О'мэлли навбатдаги жангига қадар ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатди.

"Мен кейинги жангимга қадар телефонимдаги барча ижтимоий тармоқларни ўчириб юбордим. Интернатдаги шахсий саҳифаларимни ўз жамоамдаги инсонлар бошқаради. Эндиликда бор диққатни машғулотларга қаратяпман" - деди америкалик аралаш яккакураш устаси.

Маълумот учун, О'мэлли охирги жангида грузиялик Мераб Двалишвилига имкониятни бой бериб, чемпионлик камаридан маҳрум бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!