"Шўртан" "Ҳоким Кубоги"да ғолиб чиқди

Бугун "Шўртан" Қашқадарё вилояти ҳокими Кубоги финалида Қарши Давлат университети жамоаси "Лочин ҚДУ" жамоаси билан беллашди. Кескин курашларга бой бўлган беллашувда "Шўртан" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва кетма-кет иккинчи бор Қашқадарё вилояти ҳокими Кубогини қўлга киритди.

Учрашувда ғузорликларнинг голларига Жасур Холтўраев, Миржалол Жумаев ва Муҳриддин Зоировлар муаллифлик қилишди.

Шунингдек, мусобақа якунига кўра "Шўртан" дарвозабони Мирзоҳид Маматхонов турнирнинг энг яхши дарвозабони, Муҳриддин Зоиров эса энг яхши тўпурар деб топилди.

шўртан3

Вилоят ҳокими Кубоги мусобақасидаги иштирокидан сўнг "Шўртан" жамоаси кичик таътилга чиқди. Ғузорликлар 21 февраль куни Ғузорда йиғилиб, мавсумга тайёргарликни давом эттиради.

Қашқадарё вилояти ҳокими Кубоги мусобақасида учинчи ўрин учун курашган "Шўртан" U-19 "Насаф" U-21 жамоасига 5:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирнинг тўртинчи ўрнини эгаллади.

"Шўртан" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!