Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Шўртан" Тожикистон клубини енгди

Ғузорликлар Тошкентда ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Бугун "Шўртан" Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида иккинчи назорат учрашувида майдонга тушди.

Ғузорликлар ўшни Тожикистоннинг "Регар ТадАЗ" жамоаси билан куч синашди. Учрашувнинг 34-дақиқасида рақиблар ўз жарима майдончалари ичида "Шўртан" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди. Сирожиддин Қўзиев 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди - 1:0. 

Иккинчи бўлимда ҳам ғузорликлар рақибга нисбатан устунроқ ҳаракат қилишди ва якуний ҳисобга ҳам таъсирини кўрсатди. 78-дақиқада Муродхўжа Жабборов рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва ҳисобни ўзгартирди - 2:0.

"Оқ бўрилар" пойтахдаги йиғин доирасида иккинчи назорат учрашувида ғалаба қозонишди. Тошкентдаги йиғини эса давом этади.

"Шўртан": Шоҳруҳ Эшбўтаев, Азизбек Пирмуҳаммедов, Улуғбек Худойбердиев, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Сирожиддин Қўзиев, Дониёр Нарзуллаев, Жўрабек Маннонов, Далер Шарипов, Шаҳзод Неъматжонов, Камрон Саидазимов, Жавоҳир Ҳасанов.

Захирадан майдонга тушганлар: Миркомил Абдураззоқов, Бекзод Сувонов, Асадбек Саидхонов, Сардор Саъдуллаев, Аброр Тошқўзиев, Шаҳбоз Нуриддинов, Миржалол Жумаев, Сарвар Мирзаев, Муродхўжа Жабборов, Аббос Эргашбоев, Нуриддин Ҳасанов.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ