Шу футболчини “Барса”га олинг!
“Реал” анча вақтдан бери “Челси” сардори Рис Жеймсни трансфер қилиш имкониятини ўрганиб келаётган эди. Мадридликлар бу футболчи ёрдамида ҳимоянинг ўнг қанотини кучайтиришни мўлжаллаган.
Football Transfers нашрининг ёзишича, 24 ёшли англиялик ҳимоячининг агенти ўз мижози хизматларини "Реал"нинг ашаддий рақиби “Барселона” ва “Бенфика”га таклиф қилди.
Маълумотларга қараганда, Рис Жеймс “Туманли Альбион”ни тарк этиб, ҳаво ҳарорати мўътадил ва иссиқ бўлган мамлакатлар чемпионатига кўчиб ўтмоқчи. Бу йўл орқали ҳимоячи ўзида кўп такрорланаётган мушакларни шикастланишига мойиллигини бартараф этишни режалаштирган.
Бундан ташқари, Жеймснинг шифокорлари Испания ва Португалия чемпионатларининг темпи Англия Премьер-лигасиникидан паст экани учун ҳам ўйинчига мазкур лигаларга ўтишни тавсия қиляпти.
Рис Жеймс “Челси”нинг асосий таркибидаги фаолиятини бошлаганидан бери мушак билан боғлиқ жароҳатлар туфайли 129 та учрашувни ўтказиб юборишига тўғри келди.
Фикрлар