Симеоне: Альваресни кўрмайсизлар!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне “Севилья”га қарши бўладишган Ла Лига учинчи тури учрашуви олдидан ҳужумчи Хулиан Альварес атрофидаги вазият ҳақида фикр билдирди.

Футболчи “Барселона”га қўйиб юборилишини талаб қилмоқда ва атайлаб машғулотларга келмаяпти. Бироқ “Атлетико” клуби ўз футболчисини тўғридан-тўғри рақиби бўлган “Барселона”га бериш нияти йўқлигини очиқ маълум қилган.

- Саволларингизнинг аксарияти Хулиан билан содир бўлаётган воқеалар ҳақида бўлишини тушунаман. Клуб футболчи бўйича кейинги режаларини аниқ ва иккиланишсиз билдирди. Мен ҳам худди шу позициядаман ва спорт нуқтаи назаридан унга асосий футболчи мақомини қайтаришга ёрдам беришимга умид қиламан.

Менинг эътиборим асосий масала – яқинда бўлиб ўтадиган “Севилья”га қарши ўйинга қаратилган. Эртага Хулиан ўйнамайди. Бизни эса икки учрашувда ҳам ғалаба қозонган ва ўзига бўлган ишончи юқори бўлган рақибга қарши баҳс кутиб турибди, - деди Диего  Симеоне.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!