Симеоне "Атлетико" афсонасининг рекордини такрорлади

  • 1 март, 2021, 10:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, “Атлетико” Ла Лиганинг 25-турида сафарда “Вильярреал” устидан (2:0) ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Эътиборлиси, бу Диего Симеоне учун “матрасчилар” бош мураббийи сифатидаги 308-ғалаба бўлди. Аргентиналик мутахассис шу тариқа “Атлетико” бош мураббийи сифатида энг кўп ғалаба қозонган Луис Арагонеснинг рекордини такрорлади.

Айтиш керакки, Симеоне ушбу натижани қайд этиши учун 512 та ўйин керак бўлди. Арагонес эса бунга 612 та ўйин сарфлаган.

“Атлетико” 25 турдан сўнг Ла Лига мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!