Симеоне "Барселона"даги шогирди Жоау Феликс ҳақидаги саволга нима деб жавоб берди?
Кеча "Барселона" жамоаси Ла Лига доирасида Мадриднинг "Атлетико"си билан куч синашди. Мазкур баҳс кичик 1:0 ҳисобида "кўк-анорранглилар" ғалабаси билан тугади.
Учрашувдан сўнг мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи бўлим биз учун яхши ўтмади. Бу ўйинни яна бой бердик. Аммо олдинда муҳим учрашувлар кутмоқда.
Жоау Феликснинг голи ҳақида нима дея оламан? Мен рақибларни муҳокама қилмайман. Буни кеча ҳам айтиб ўтгандим", - деди "матрасчилар" устози.
Фикрлар