Симона Халеп: Мен уни соғиндим!
Ads

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси руминиялик Симона Халеп келгуси йилги теннис мусобақаларида америкалик Серена Уильямсдан юқори натижалар кутаётгани ҳақида гапириб ўтди.

– Серена фаолиятини вақтинчалик тугатгани боис рейтингда кўплаб очколарни йўқотди. Шу сабабли ҳам бизда биринчи поғона учун курашиш имконияти туғилди. Мен уни жуда ҳам соғиндим. Ўйлайманки, у ҳам теннис ўйнашни соғинган ва тез орада қайтади. Серена фаолиятини давом эттириб, янада юқорироқ натижаларни қўлга киритишига ишонаман. Мен унга ҳавас қиламан, – дейди Симона.

Sports.uz