Асосий мазмунга ўтиш
Теннис

Симона Халепнинг орзуси чиппакка чиқди

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Румин гўзалининг омади келмади

Руминиялик Симона Халеп Мадрид шаҳрида ўтган мусобақа якунига кўра, дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси деган номга сазовар бўла олмади.

Симона мазкур мусобақа финалида голландиялик Кики Бертенсга қарши кортга чиқди ва икки сетда  6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Шу сабабли, у амалдаги дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси япониялик Наоми Осаканинг ўрнини боса олмади. Осака мазкур турнирда чорак финалда мағлуб бўлган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ