“Сити” яна бир юлдуздан воз кечди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоадаги авлодлар алмашинуви бу ёзда ҳам давом эттиради. “Шаҳарликлар” тажрибали ярим ҳимоячи Матео Ковачич билан хайрлашишга тайёр.

Хорватиялик футболчи жорий мавсумнинг аксарият қисмини жароҳатлар сабаб ўтказиб юборди. Клуб энди уни сотиб юбормоқчи.

Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, футболчига Италиянинг “Милан” ва “Интер” клублари, шунингдек Туркия ва Саудия Арабистони чемпионатлари вакиллари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Матео Ковачичнинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси келаси йил ўрталарида якунланади.

Transfermarkt портали талқинига кўра, 32 ёшли футболчининг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!