
“Сити”нинг марказий ҳимоячисини қишда олиб кетишади
“Манчестер Сити” раҳбарияти бош мураббий Хосеп Гвардиола талабига биноан таркибни қисқартириш сиёсатини давом эттирмоқда.
Ёзги трансферлар даврида “шаҳарликлар” ўн нафар ўйинчи билан хайрлашди. Навбатдаги тозалаш ишлари январда давом эттирилади.
“Шаҳарликлар”нинг 30 ёшли марказий ҳимоячиси Натан Аке ҳам клубдан кетишга яқин турибди. Нидерландиялик футболчи ички рақобатни Абдуқодир Ҳусанов, Жон Стоунз, Рубен Диаш ва Йошко Гвардиолга бой беряпти.
Caught Offside нашрининг ёзишича, Натан Акени қишки трансферлар ойнаси очилганидан кейин “Ноттингем Форест”, “Эвертон” ва “Тоттенхэм” ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирган.
Transfermarkt портали тажрибаои ҳимоячини 25 миллион еврога баҳолаган. Манчестерга 2020 йили келган ўйинчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача тузилган.
Фикрлар