Ситора Турдибекова ярим финалга йўл олди!

  • 28.09.2026 13:38
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор, айни кунларда Аичи-Нагоя шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 

- 60 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Ситора Турдибекова чорак финал босқичида мўғулистонлик Намуун Монхорга қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган қарама-қаршиликда Турдибекова 3:2 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди ва ярим финалга йўл олди. Энди у ярим финалда Олимпиада чемпиони хитой тайпейилик Лин Ю Тингга қарши жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир чарм қўлқоп устамиз Тўрабек Хабибуллаев ва Нурбек Оралбай (Қозоғистон) ўртасидаги супер жанг кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!