Слот бадавлат жамоани бошқаришдан бош тортди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпуль»нинг собиқ бош мураббийи Арне Слот Саудия Арабистони чемпионати клубларидан бирига бошчилик қилиш таклифини рад этди.

ESPN хабарига кўра, 47 ёшли нидерландиялик мутахассисга «Ал-Аҳли» раҳбарияти томонидан расмий таклиф тушган. Слот «Ньюкасл»га йўл олган Маттиас Яйссленинг асосий вориси сифатида кўрилган эди. 

Бироқ «Ливерпуль»нинг собиқ бош мураббийи яқин вақтларда Европа клубидан таклиф чиқишини кутишни маъқул кўрган. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларида Слот Нидерландия терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунлангач, Арне Слот «Ливерпуль» бош мураббийлиги лавозимидан бўшатилган эди. Унинг қўл остидаги сўнгги мавсумда мерсисайдликлар Англия чемпионати жадвалида бешинчи ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!