Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Соболев Шомуродовга етиб олди

Изоҳлар: 3

Собольев Шомуродов каби голлари сонини 8 тага етказиб олди.

Россия Премьер-Лигасининг 8-турида "Крилья-Советов" ўз уйида "Тамбов"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Мезбонлар ҳужумчиси Александр Соболев учрашувнинг 73-дақиқасида пенальтидан гол урди ва иккинчи голда ассистентлик вазифасини ҳам бажариб берди.

Бу билан, 22 ёшли ҳужумчи "Ростов" таркибида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга етиб олди. Энди иккала ҳужумчи ҳисобида 8 тадан гол бор.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан соат 18:30 да "Ростов" ва "Динамо М" ўртасидаги беллашув бошланади. Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлайди ва тўпурарлар рўйхатида яна якка пешқадамга айланиб олиш имконияти мавжуд.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ