“Сўғдиёна” 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади
Ads

Янги мавсумни Суперлигада бошлайдиган Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби айни кунларда Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра ўтган мавсумни “Металлург” сафида ўтказган Алишер Зиявуддинов ва “Бухоро”да ўйнаган Тохир Шамситдиновлар билан шартнома имзоланди ва ушбу футболчилар янги мавсумда жиззахликлар шарафини ҳимоя қилишади.

Маълумот учун эртага "Сўғдиёна" навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Улар эртага Тожикистоннинг “Истиқлол” клубига қарши куч синашишади. Беллашув эртага соат 12:00да “Бунёдкор” стадионининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади.