"Сўғдиёна" эртадан йиғинни бошлайди

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби эртадан йиғинга киришади. Олинган маълумотларга кўра йиғин икки хафта мобаинида Зомин тоғларида олиб борилади. 

Бизга маълум бўлишича жамоа таркибида икки нафар янги футболчи келиб қўшилган. Улар ҳимоячи Зафар Қорақулов ҳамда дарвозабон Фарход Йўлдошевлардир.

Зафар Қорақулов ўзининг "Гулистон" ҳамда "Оқтепа" жамоалари таркибидаги ўйинлари орқали кўплаб мухлисларга яхши таниш.

Фарход Йўлдошев эса Тожикистон чемпионатида тўп сурган. Қўшни чемпионатдаги сўнги жамоаси "Далерон-Уротеппа" бўлган. Йўлдошев бу жамоада 2014 йилдан буён тўп сураётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!