"Сўғдиёна"-"Нефтчи". Превью

Эътиборингизга жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

Ушбу мавсумда

Биринчи давра 2-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Нефтчи” ни қабул қилди ва ушбу учрашувда ҳисоб очилмаган эди.

Pepsi Суперлига 13-турида жамоамиз Фарғонада “Нефтчи” га қарши баҳс олиб борган эди. Баҳснинг 3- дақиқасида Шохруз Норхонов ҳисобни очган бўлса,56-дақиқада Дониёр Ҳасановнинг узатмасидан Ойбек Нурматов ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келган эди.

Ўзаро ўйинлар

“Сўғдиёна” ва “Нефтчи” олий лигада 44 бор, Суперлигада эса 2 марта тўқнаш келган. “Сўғдиёна” ҳисобида 8, “Нефтчи” ҳисобида 28 та ғалаба мавжуд. 10 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик фарғоналиклар томонда 36:92 . “Сўғдиёна” 34 очко, “Нефтчи” 94 очко тўплаган.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 5 учрашув :

10.03.2018 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:0
22.04.2017 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:1
26.08.2016 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 1:0
12.09.2015 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:1
21.05.2014 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 2:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Жиззахдаги 22 та ўйиндан 5 тасида “Сўғдиёна”, 10 тасида “Нефтчи” ғалаба қозонган. 7 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!