“Сўғдиёна” ва “Нефтчи”да ўзгарган вазият

Бугун Суперлига 16-туридан қолдирилган ўйин ўтказилади. Унда “Сўғдиёна” Жиззахда “Нефтчи”ни қабул қилади. Беллашув 19:00га белгиланган.

Ушбу баҳс олдидан жамоаларнинг имкониятларига назар ташлаймиз.

Улуғбек Бақоев шогирдлари биринчи даврани яхши ўтказган бўлса, фарғоналикларда бунинг акси. Аммо иккинчи давра “Нефтчи” учун ёмон кечмаяпти.

Водий жамоаси охирги 4 турда 7 очко жамғарди. “Нефтчи” биринчи даврада 13 ўйинда 11 очко ишлаганди. Ҳозир жамоа уйғонмоқда. “Бунёдкор” ва Суперлига етакчиларидан бири “Қизилқум” мағлуб этилди. “Қўқон-1912” билан дуранг. Фақатгина амалдаги чемпион “Пахтакор”дан мағлубиятга учради. Фарғоналиклар сўнгги икки турдан бери ғалаба нашидасини сурмоқда.

photo_2022-08-30_09-23-29

“Сўғдиёна”да вазият бироз бошқачароқ. Давралар оралиғидаги танаффусдан сўнг “Бунёдкор” ва “Динамо” таслим этилди. Кейин эса “Олимпик” жиззахликларни минимал ҳисобда енгди. ОФК Кубогида ҳам кураш олиб бораётган Бақоев шогирдлари “Навбаҳор” билан ўйинда тежамкорликка эътибор қаратиб, дурангга эришди. 3 фронтда кураш олиб бораётган “Сўғдиёна”да охирги учрашувларда чарчоқ аломатлари сезилмоқда ва буни бош мураббий Улуғбек Бақоев ҳам “лочинлар”га қарши баҳсда очиқчасига айтиб ўтди.

Бугун иштаҳаси очилиб бораётган “Нефтчи”, бироз тин олишига тўғри келаётган “Сўғдиёна” билан беллашади. Имкониятлар борасида шуни айтишимиз мумкинки, номлардан келиб чиқсак, қисман “Сўғдиёна” устунроқ, лекин “Нефтчи” таркибида ҳам катта ўйинларни кўрган ва терма жамоа сафида тўп тепган футболчилар бор. Шу боис мазкур учрашувда қайсидир томонда катта устунлик йўқдек.

Агар фарғоналиклар ғалаба қозонадиган бўлса, 21 очко билан 8-ўринга кўтарилиб олади. Мезбонлар зафар қучса, “Навбаҳор”га тенглашади. Акси бўлса, жиззахликлар уйидаги “Навбаҳор” билан ўйиндаги вақтни чўзгани қимматга тушади. Икки жамоага дуранг зарар қилмайди. Бироқ бугун дўстлик ғалаба қозониши юқоридаги омиллар сабаб қийинроқ масалага ўхшамоқда.

IMG_2369

“Сўғдиёна”нинг иккинчи даврадаги ўйинлари

1 август, 14-тур

“Сўғдиёна” – “Бунёдкор” 2:0

11 август, 15-тур

“Динамо” – “Сўғдиёна” 1:2

29 август, 17-тур

“Олимпик” – “Сўғдиёна” 1:0

10 сентябрь, 18-тур

“Сўғдиёна” – “Навбаҳор” 0:0

“Нефтчи”нинг иккинчи даврадаги ўйинлари

2 август, 14-тур

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” 3:3

12 август, 15-тур

“Нефтчи” – “Пахтакор” 0:2

29 август, 17-тур

“Нефтчи” – “Қизилқум” 2:1

8 сентябрь, 18-тур

“Бунёдкор” – “Нефтчи” 1:2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!