Солари
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Сантьяго Солари жамоада “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Хуан Матани кўришни истамоқда. Бу ҳақда El Gol Digital хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “қироллик клуби” устози Матани тез орада жамоадан кетиши кутилаётган Искога муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Таъкидлаш керакки, 30 ёшли испаниялик футболчининг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва у ҳозирча ушбу келишувни узайтирганича йўқ.