
Сўнгги 13 йилда илк бор ЕЧЛ чорак финалига бирорта ҳам немис клуби чиқа олмади
Хабарингиз бор кеча “Бавария” УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида ўз майдонида “Ливерпул”га (3:1) имкониятни бой берди ва мусобақаги юришини тўхтатди.
Бунгача эса “Шальке” “Манчестер Сити”га, “Боруссия” Дортмунд эса “Тоттенхэм”га ютқазиб мусобақадан чиқиб кетган эди. Мусобақада иштирок этган яна бир немис клуби “Хоффенхайм” эса гуруҳ босқичида қолиб кетган эди.
Эътиборлиси, шу тариқа сўнгги 13 йилда илк бор Чемпионлар лигаси чорак финалига бирорта ҳам Бундеслига клуби чиқа олмади.
Comments