"Сўнги Император"нинг нияти жиддий. Уни боксда кўрамиз!

 Собиқ Pride оғир вазн тоифаси чемпиони Федор Емельяненко танаси энди юкламаларга керакли даражада тоқат қила олмаслиги сабабли аралаш яккакурашларни тарк этишга қарор қилганини айтди.

Машқ қиляпман, формадаман. Бироқ, мен ММА ни тугатдим. Мен аллақачон танам ММА га бардош бера олмаслигини ҳис қиляпман. Мен ишлай оламан, лекин аввалгидек эмас. Боксда эса ҳаммаси яхши – мен машқ қила оламан, тайёргарлик кўраман ва барча юкламаларни кўтара оламан”, – деди Емельяненко.

Эслатиб ўтамиз, 47 ёшли Емельяненко ўтган йилнинг февраль ойида Раян Бейдерга нокаут билан мағлуб бўлганидан кейин фаолиятини якунлаган эди. Кейинчалик у афсонавий Майк Тайсон билан бокс жангини ўтказиш истагини бир неча бор таъкидлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!