«Sport TV» Хитойда бўладиган U-23 Осиё чемпионатини намойиш этади

«Sport TV» Хитойда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини намойиш этишни режалаштирмоқда.

Ушбу мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этади. Вакилларимиз эртага Хитойга жўнаб кетади. «Sport TV» мусобақанинг барча ўйинларини намойиш этишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ушбу мусобақада мезбон Хитой ва Қатар ҳамда Уммон терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

9 январь, соат 16:30. Қатар - Ўзбекистон

12 январь, соат 13:00. Ўзбекистон - Хитой

15 январь, соат 13:00. Уммон – Ўзбекистон

Comments

You must be logged in to commet!