Суарес: "Биз гол ура олмаган бўлсак ҳам бу мусобақада ўз салоҳиятимизни намоён этамиз"

CHERY AUTO

"Интер Майами" ҳужумчиси Луис Суарес Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида "Ал-Аҳли"га қарши 0:0 ҳисобидаги дуранг ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Tecno

"Уларнинг дарвозабони — Мохамед Эль-Шенави — бир неча бор жамоасини қутқарди. У учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлди, Оскар Устари билан бирга.

Менимча, биз ҳозирча ҳеч нарсани ўзгартиришимиз шарт эмас. Кейинги ўйинда гол уриб, хотиржам бўлишимиз керак.

Биз ўзимизга босим ўтказмоқдамиз, чунки бу мусобақада нимага лойиқ эканимизни кўрсатмоқчимиз. Биз рақобатлашишни, ғалаба қозонишни истаймиз.

Бу мусобақа осон эмаслигини тушунамиз. Қандай рақиблар билан тўқнаш келаётганимизни биламиз. Бу жамоа сифатида ўз салоҳиятимизни намоён этиш учун ажойиб фурсат" — деди уругвайлик тўпурар.

Эслатиб ўтамиз, "Интер Майами" навбатдаги учрашувларини 19 июнь куни "Порту", 24 июнь куни эса "Палмейрас"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!