Суарес эртага

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Луис Суарес ҳали ҳам жароҳатидан соғаймади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли уругвайлик футболчи эртага Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги туридан ўрин олган “Тоттенхэм”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Бундан ташқари жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде ушбу учрашувда дарвозани Яспер Силлессенга ишониб топширади. Шунингдек Артур Рамос ва Филиппе Коутиньолар ҳам “Тоттенхэм”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)